“Тошкент” фонд биржасининг ҳафталик айланмаси 21,8 млрд сўмни ташкил этди

Дата: 16:29, 12-12-2017.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – 4-7 декабр кунлари “Тошкент” Республика фонд биржаси савдоларида 9та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 42та битим қайд қилиниб, 26,6 млн дона акция 21,8 млрд сўмга сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент” РФБ маълумотларига кўра,  жами савдо айланмасининг 57,2 фоизи тижорат банклари ва 42,2 фоизи агросаноат тармоғидаги акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозларига талаб юқори бўлган. Энг йирик битим “Trastbank” ХАБнинг 11,9 млрд сўм миқдорида тузилди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни  “Trastbank” ХАБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 55,8 фоизи) ва “Toshkent yog'-moy kombinat” АЖ (42,2 фоизи) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 98 фоизини ташкил этди.

Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 4 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (99,9 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.

Эслатиб ўтамизки, “Тошкент” РФБда йил бошидан буён 282,5 млрд сўмлик 2379 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 93 та эмитентнинг 1,5 млрд. дона қимматли қоғозлари сотилган. 

Сурат манбаи: http://7tem.ru/yzbekistan-v-dva-raza-devalviroval-nacionalnyu-valuty/

Янгилик билан ўртоқлашиш: