“Тошкент” фонд биржасининг умумий айланмаси 32,4% кўпайди

Дата: 17:01, 23-10-2014.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – “Тошкент” Республика фонд биржасидаги қимматли қоғозларнинг умумий айланмаси ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда (51,8 млрд сумов) 32,4% кўпайиб, 68,6 млрд сўмга етди, дея хабар беради, Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа матбуот хизмати маълумотига кўра, жами 611 битим тузилган (2013 йилда – 716 та), 99 акционерлик жамиятининг умумий қиймати 61,3 млрд сўмлик 151,068 млн акцияси ва уч эмитентларнинг қиймати 7,3 млрд сўмлик облигациялари сотилган.

Биржа умумий айланмасида (45,6 млрд сўм ёки 66,5%) қимматли қоғозларнинг бирламчи жойлаштирилиши устиворлик қилмоқда. Ўз навбатида, қимматли қоғозлар иккиламчи айланмаси ҳажми 23 млрд сўмни (33,5%) ташкил этди.

Халқ хўжаликлари кесимида молия тармоқлари улушига биржа айланмасининг 89,2% ёки 61,2 млрд сўми тўғри келмоқда (шу жумладан, банклар – 51,9 млрд сўм, суғурта ва лизинг компаниялари – 2,04 млрд сўм), агросаноат тармоғи – 1,9% ёки 1,3 млрд сўмни, саноат тармоғи – 2,2% ёки 1,5 млрд сўмни, қурилиш соҳаси улуши– 2,6% ёки 1,6 млрд сўмни ташкил этди.

Жорий йил бошига келиб биржанинг расмий листингида 138 компания мавжуд бўлиб, ўтган 9 ой давомида листингга 26 янгикомпания қўшилди, листингдаги 28 компания эса листингдан чиқарилди, натижада 2014 йилнинг сентябри охирига келиб, биржанинг расмий листингида 136 акционерлик жамияти мавжуд.

Расмий листингдаги акционерлик жамиятларининг бозор капитализацияси кўрсаткичи 6,658 трлн сўмни ташкл этди (2013йилда – 5,987 трлн сўм).

$1 = 2379,75 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: