Тошкент Гран-присида Вашье-Лаграв Қосимжонов устидан ғалаба қозонди
Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Тошкентдаги шахмат Гран-присининг иккинчи турида Максим Вашье-Лаграв (Франция) ўзбек шахматиси Рустам Қосимжонов устидан ғалаба қилди ва турнир етакчисига айланди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) шахмат ҳақидаги Chess-News ахборот-таҳлилий порталига асосланган ҳолда.
Дмитрий Андрейкин (Россия) – Хикару Накамура (АҚШ), Борис Гельфанд (Исроил) – Сергей Карякин (Россия), Дмитрий Яковенко (Россия) – Теймур Ражабов (Озарбайжон), Аниш Гири (Голландия) – Шахриёр Мамедёров (Озарбайжон) ва Баадур Жобава (Грузия) – Фабиано Каруаналар (Италия) дуранг ўйнадилар.
Ҳозирда турнирдаги вазият қуйидагича, яъни Вашье-Лагравда 2 балл, Андрейкин, Накамураларда 1,5, Гельфанд, Карякин, Яковенко, Ражабов, Гириларда 1, Қосимжонов, Мамедёров, Жобава, Каруаналарда 0,5 балл мавжуд.
Бугун турнирда учинчи тур бўлиб ўтиб, унда Ражабов – Вашье-Лаграв, Накамура – Гири, Каруана – Андрейкин, Карякин – Яковенко, Мамедёров – Гельфанд, Қосимжанов –Жобава жуфтликлари ўйнайдилар.
Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг 20 октябридан 3 ноябрига қадар Тошкентда ФИДЕнинг 2014-2015 йилги Гран-приси бўлиб ўтмоқда.