Тошкент ИИББ аҳолини интернетдаги ҳақорат учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди
Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси аҳолини интернетдаги ҳақорат учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хусусан, Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи 24 ёшли Х.Ж. Тошкент шаҳар ИИББ ходиминининг ғурурини атайин камситгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Шайхонтоҳур туман маъмурий судининг қарорига кўра, фуқаро Х.Ж.га энг кам иш ҳақининг 10 баравари – 1 722 400 сўм миқдорида жарима солинди”, - дейилади ИИББ ахборот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, ушбу суд томонидан жорий йилнинг февраль ойида Тошкентда яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро К.А.га ҳам 172 240 сўм миқдорида жарима солинган эди. Бу аёл ички ишлар органи ходимини ҳақорат қилгани учун маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган.
“Тошкент шаҳар ИИББ расман маълум қиладики, ички ишлар органлари ходимларини обрўсизлантирган, камситган, ҳақоратлаган ва нафсониятига теккан барча фуқароларга, шу жумладан, интернетдаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига нисбатан жиноий жавобгарчиликкача бўлган қонуний чора кўрилади”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: https://ru.sputnik-tj.com/migration/20171117/1023923638/portal-rabota-v-rossii-razmestit-vakansii-dlya-grazhdan-uzbekistana-rostrud.html