Тошкент ИИББ ходимлари $6 мингга фирибгарликда гумон қилинаётган аёлни қўлга олдилар

Дата: 16:48, 07-09-2018.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) ходимлари $6 мингга фирибгарликда гумон қилинаётган аёлни қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2017 йил июнда Чилонзор туманида 34 ёшли Феруза Т. 27 ёшли Дилшод Р.га Сергели туманида қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олишда ёрдам беришни ваъда қилади. Аёл бунинг учун Дилшоддан 6 минг АҚШ доллари олади. Аммо бир йилдан ортиқ вақт ўтишига қарамасдан эркак янги қурилган уй эгасига айланмайди. Шундан сўнг у ички ишлар органларига мурожаат қилади”, - дейилади Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабарида.

Чилонзор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 2 банди бўйича (“Фирибгарлик”) жиноий иш очилди.

“Тергов олиб борилмоқда, унинг доирасида гумонланаётган аёлнинг бошқа шу каби жиноятларга алоқадорлиги, шунингдек, жиноятнинг содир этилишига сабаб бўлган ҳолатлар аниқланади”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://www.kp.kz/10879-informatsiyu-o-zaderzhannykh-v-nyu-yorke-kazakhstankakh-obnarodovali-v-mid

Янгилик билан ўртоқлашиш: