Тошкент ИИББ отлиқ отрядлардан жамоат тартибини сақлашда фойдаланишни режалаштираётганлигини маълум қилди

Дата: 12:59, 06-06-2017.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Тошкент Ички ишлар бош бошқармасида (ИИББ) махсус отлиқ отрядларни ташкил этилишига изоҳ беришди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биз отлиқ отрядлардан оммавий спорт ва маданий тадбирларни ўтказишда жамоат тартибини сақлашда фойдаланишни режалаштираяпмиз”, - деб иқтибос келтиради Sputnik Узбекистан пойтахт ИИББ бошлиғи Баҳодир Қурбоновнинг сўзларидан.

Унинг сўзларига кўра, отлиқ отрядлардан турар жой мавзеларини назорат қилишда фойдаланилади. “Улар ишининг асосий қисми катта йўлларда эмас, балки мавзуларнинг ичида кечади”, - деб таъкидлади ИИВ вакили.

Қурбонов “ИИББ отлиқ отрядлар билан тўлдирилиши патруль хизмати ишининг самарадорлигини жиддий равишда оширади, бу халқаро тажрибада исботланган” деб ишонтирди.

“Ўзбекистонда отлиқ отрядлар самарали ишлатилаётган вилоятлар бор. Бу Наманган ва Андижон вилоятларидир. Тошкент учун энг яхши отлар сотиб олинади, бу эса шаҳримизни янада чиройлироқ қилади”, - деди Қурбонов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: