Тошкент ИИББ Telegramда ўз ботини ишга туширди

Дата: 16:57, 11-04-2018.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) Telegram мессенжерида ўз ботини (@iibb_bot) ишга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ИИББ Фейсбук-саҳафасига таянган ҳолда.

Ўзбек ва рус тилларида ишловчи бот фойдаланувчиларга Тошкент ИИББга ЙҲХБ, миграция хизмати ва фуқароликни расмийлаштириш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилиш имконини беради.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар аудио-, видео ёки фото файлларни илова қилган ҳолда ариза ва сўровлар юборишлари мумкин.

Эслатиб ўтамизки, олдинроқ Тошкент ИИББ интернетда ўз сайти ва Фейсбук ижтимоий тармоғида саҳифасини очган эди.

Сурат манбаи: https://www.dunyahalleri.com/telegram-kadar-da-guvenli-degil/

Янгилик билан ўртоқлашиш: