Тошкент ИИББ ўз сайтида ЙҲҚ бузувчиларнинг суратларини намойиш қилиш амалиётини давом эттирди

Дата: 17:27, 12-01-2018.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) ўз сайтида ЙҲҚ бузувчиларнинг суратларини намойиш қилиш амалиётини давом эттирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт ИИББ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Фақат 2018 йилнинг 11 январида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан шаҳар кўчаларидаги рейдларда 2698та йўл ҳаракати қоидалари бузувчилар аниқланди. Шулардан 21таси маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, -38таси транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш, 54таси светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик, 30таси ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш, 283таси одам ташиши қоидаларини бузиш, 187таси тезликни белгиланган меъёридан ошириш, 2таси  бўйсунмаслик, 949таси ҳавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик билан боғлиқ”, - дейилади хабарда. Рейд якунлари бўйича жами 123та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган.

Сурат манбаи: http://mg.uz/publish/doc/text81644_gaishniki_budut_snimat_nomera_u_avtomobiley_s_tehnicheskimi_neispravnostyami

Янгилик билан ўртоқлашиш: