Тошкент ИИББ жарималарни тўламаган ҳайдовчиларнинг автомобилларини жарима майдончасига жойлаштириши ҳақида огоҳлантирди

Дата: 15:37, 30-01-2019.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) жарималарни тўламаган ҳайдовчиларнинг автомобилларини жарима майдончасига жойлаштириши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маълум қиламизки, 30 январ кунидан бошлаб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратуриси ҳузуридаги МИБ ходимлари билан ҳамкорлигида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларнинг автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирлари бошланади”, - дейилади Тошкент ИИББ матбуот хизматининг хабарида.

Ушбу чора, деб қайд этилади шундан кейин, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасида асосан (“Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби”) кўзда тутилган бўлиб, унда жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича транспорт воситаларини жарима солиш ҳақидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ўтгач транспор воситаси жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.

Қайд этилишича, жарима солиш ҳақида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари бу тўғрисида тегишли ёзма кўрсатма беради.

Сурат манбаи: http://auto.bigmir.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: