Тошкент иккиламчи кўчмас мулк бозорида кўчмас мулк нархларининг бир оз ўсгани кузатилди

Дата: 17:23, 09-10-2014.

Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – Тошкент иккиламчи бозорида кўчмас мулк нархларининг бир оз ўсгани кузатилди: августда 1 кв. метрнинг уй жойнинг нархи 758 шартли бирликка (ш. б.) тенг бўлган бўлса, сентябрда у 767 ш.б.га етди (+1%), дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу хулосалар Credo Max Estimation баҳолаш ташкилоти таҳлилчилари томонидан ҳар ойда эълон қилинадиган кўчмас мулк бозорига бағишланган ҳисоботда маълум қилинди.

Бундан ташқари, панел уйлардаги квартиралар баҳосининг ўртача даражаси 734 ш.б.ни (августда -726), ғишт уйларда эса 810 ш. б.ни (803) ташкил қилди.

1-, 2- ва 3-хонали квартиралар таклифларининг ўртача қиймати 1 фоиздан 2 фоизга қадар ошди. Фақат 4 хонали квартираларнинг ўртача баҳолари бир оз тушиб, августда 755 ш.б.ни ташкил қилган бўлса, сентябрда 750 ш.б.ни ташкил этди..

$1 = 2371,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: