Тошкент ипподромини модернизация қилиш август ойида якунланиши режалаштирилган

Дата: 10:32, 30-04-2014.

Тошкент. 30 апрель. ЎзТАГ – Август охирида Тошкентдаги Марказий ипподромни модернизация қилиш ишлари якунланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўтган йили ипподромдаги қурилиш ишлари вақтинчалик тўхтатилган эди, лейин жорий йилда бир неча миллиард сўм ажратилган ва реконструкция ниҳоясига етказилади. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини ипподромнинг тантанали очилиш маросими кутмоқда, унинг доирасида от спорти бўйича йирик халқаро мусобақа ўтказилади”, - деди Ўзбекистон От спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Рафкат Мигманов.
Ипподром модернизацияси замонавий халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда француз мутахассислари кўмагида ўтказилмоқда. Турли спорт мусобақаларидан ташқари бу ерда от юришни ўргатиш мактаби ҳам фаолият юритади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: