Тошкент қишга тайёргарлик кўрмоқда
Тошкент. 27 август. ЎзТАГ – Тошкент 2014-2015 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўрмоқда. Шу сабабли 5 - 26 сентябр кунлари иссиқлик тармоқларининг механик мустаҳкамлиги ва зичлиги истеъмолчиларни иссиқ сувдан чекламаган ҳолда синаб кўрилади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Тошиссиққуввати” корхонаси хабарига асосланган ҳолда.
8 сентябрдан 17 октябргача бўлган муддат давомида марказий иситиш тармоқларини тўлиқ кузги тўхтатиш ишлари режалаштирилган. Бу тадбир беш кун давом этади ва шу муддат давомида иссиқ сув бўлмайди.