Тошкент IT-университетида иккита замонавий лаборатория мажмуи очилди

Дата: 12:52, 17-04-2015.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Тошкент Ахборот технологиялари университетида иккита ноёб замонавий лаборатория мажмуи очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биринчи мажмуа CDMA-450 стандартидаги мобиль алоқа технологиясини ўрганиш учун ташкил қилинди. Бу ерда талабалар алоқа таркиби, унинг қисмлари ва вазифалари, мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнлари билан танишишлари мумкин. Бундан ташқари, бу ерда фойдаланиш жараёнида тармоқ муаммоларини ҳал қилишни синов тариқасида ўрганиш имконияти ҳам яратилган. Иккинчи мажмуа NGN-технологиялари асосида яратилган. Ушбу лабораторияда маълумотлар узатиш ва рақамли коммутация учун тизимлар ўрнатилиб, телекоммуникация хизматлари кўрсатиш учун Softswitch қурилмаси, Мини MSAN ва бошқа қурилмалар ўрнатилган”, – деб таъкидлашди университетда.

Мажмуада билимлар олиш, профессор ўқитувчилар ва мутахассисларнинг ўқув семинарлари ва илмий тадқиқотлар ўтказишлари учун барча шароитлар яратилган.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: