Тошкент қиймати 207,32 млрд сўмлик 110 дона MAN русумли автобусларини олади
Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – 2018 йилда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ қиймати 207,32 млрд сўмлик 110 та MAN русумли автобусларни сотиб олади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукуматнинг “Тошкент шаҳри йўловчи автобуслари паркини янада янгилаш чоралари тўғриси”даги қарорига асосланган ҳолда.
“2018 йилда JV MAN Avto-Uzbekistan МЧЖ ҚК шартнома доирасида қиймати 207,32 млрд сўмлик катта сиғимдаги 110 дона MAN русумли шаҳар ва шаҳарлараро автобусларини етказиб беради”, - дейилади ҳужжат матнида.
2018 йилда 80 та шаҳар автобуслари (бир автобуснинг баҳоси - 1,88 млрд сўм) ва 30 шаҳарлараро автобуслар (бир автобуснинг баҳоси - 1,88 млрд сўм) етказиб берилади.
“Катта сиғимдаги 110 MAN русумли шаҳар ва шаҳарлараро автобусларини етказиб бериш “Халқ банк” АТБ томонидан жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Маблағлар 7 йил муддатга кредит шаклида бир йиллик имтиёзли муддат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича қўшимча қайта молиялаштирилаётган банк - “Ўзсаноақурилишбанк”нинг 1% миқдоридаги маржасини қўшган ҳамда давлатнинг “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таъсис фондидаги улуши оширилган ҳолда амалга оширилади”, - деб таъкидланади ҳужжатда.
Шу билан бирга, кредит, “Халқ банки” АТБ фоиз ва комиссиялари Ўзбекистон давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Режаларга кўра, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ 2017-2019 йилларда MAN русумидаги 350 та шаҳар ва шаҳарлараро автобусларини сотиб олади.
Сурат манбаи: https://autoreview.ru/articles/gruzoviki-i-avtobusy/avtobusy-man-iz-uzbekistana