Тошкент кейинги “Марказий Осиё- ЕИ” вазирлар учрашувини қабул қилади

Дата: 16:55, 12-10-2016.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – 2017 йилда Тошкентда “Марказий Осиё-Европа Иттифоқи” шаклидаги вазирлар учрашувини ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Европа Иттифоқи Делегациясининг янги тайинланган раҳбари, Элчи Эдуардс Стипрайс Ўзбекистон ТИВ қабул доирасида маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва ЕИ  Делегациясининг янги раҳбари Эдуардс Стипрайс ўртасидаги учрашув 11 октябр куни бўлиб ўтди.

Делегация маълумотларига кўра, учрашув давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда иккитомонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Элчи учрашувдан сўнг 1996 йилда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида имзоланган Ҳамкорлик келишуви турли соҳалардаги муносабатларнинг мустаҳкам асосини яратганини таъкидлади.

“Биз ўзбек ҳамкорларимиз билан кўптомонлама шаклда ҳам самарали ҳамкорлик қилмоқдамиз. Ўзбекистон делегациясининг 4 ва 5 октябр кунлари Афғонистон бўйича халқаро конференциядаги иштироки бунга яққол далилдир. Хусусан, Брюсселда бўлиб ўтган учрашувда минтақадаги беш мамлакат ташқи сиёсий муассасалари раҳбарлари Евроиттифоқнинг расмий шахслари билан булан музокаралар ўтказдилар. Кейинги вазирлар учрашувининг Тошкентда 2017 йилда ўтказилиши ҳам қувонарли ҳолдир”, - деди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: