Тошкент халқаро аэропортида сайёҳларга хизмат кўрсатувчи биринчи ахборот-туристик маркази ташкил этилди

Дата: 15:27, 13-03-2019.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Тошкент халқаро аэропортида сайёҳларга хизмат кўрсатувчи биринчи ахборот-туристик маркази ташкил этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу объектни очиш 2019-2025 йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш Консепцияси билан мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятидан фойдаланиш ва самарадорлигини янада оширишга қаратилган”, - дея таъкидлади туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитасининг матбуот хизмати хабарида.

Давлат туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаевнинг айтишича, келажакда бутун мамлакат бўйлаб ахборот-туристик марказларини ташкил этишни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Марказнинг вазифаси хориждан ташриф буюрган меҳмонларга мамлакатда улар учун зарур бўлган барча қулайликлар ҳақида маълумотларни тақдим этишдан иборат.

“Бу ерда меҳмонлар учун марказ ходимлари такси чақириш, меҳмонхоналарни бронлаш, сайёҳлик СИМ-карталарини олиш, шунингдек, сайёҳлик бўйича қўлланма материаллари (хариталар, брошюралар, сайёҳлик йўналишлари) ва бошқаларни тақдим этиш ҳақида маълумот беради”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: uzbekistan.travel

Янгилик билан ўртоқлашиш: