“Тошкент” Халқаро аэтопорти Россия ва МДҲнинг энг яхши 10 аэропортлари сирасига кирди

Дата: 15:10, 31-03-2014.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – “Тошкент” Халқаро аэропорти британиянинг Skytrax компанияси томонидан тузилган Россия ва МДҲнинг энг яхши 10 аэропортлари сирасига кирди, дея хабар беради UzDaily нашри.
      “Тошкент” Халқаро аэропорти ушбу рейтингда тўққизинчи ўринни эгаллади. Ундан олдинги ўринларни Домодедово, Шереметьево, «Казань» аэропортлари, Внуково (Россия), Астана ва Алмата (Қозоғистон) аэропортлари, Минск миллий аэропорти (Беларусь) ва Бокудаги Гейдар Алиев номидаги аэропортлар (Озарбайжон) эгаллаган.

       Британиянинг Skytrax хусусий консалтинг компанияси авиакомпания ва аэропортлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини баҳолашга ихтисослашган. Skytrax World Airport Awards мукофоти эгалари аэропортларда ўтказиладиган сўровлар натижалари бўйича аниқланади. Сўров иштирокчилари аэропорт хизматлари сифатини жами 39 меъёр бўйича баҳолайдилар.
       Бу йилги сўров дунёнинг 410 аэропортида 12 млн пассажирлар орасида ўтказилган, даб таъкидлайди нарш.

Янгилик билан ўртоқлашиш: