Тошкент химия-технология институти синтетик ювиш воситалари технологиясини ишлаб чиқди

Дата: 16:37, 23-04-2014.

Тошкент. 23 апрель. ЎзТАГ – Тошкент химия-технология институти “Қўнғирот сода заводи” унитар корхонаси учун синтетикювиш воситалари технологиясини ишлаб чиқди, дея хабар беради Uzbekistan Today ахборот агентлиги.
Яратилган технология оддийлиги, зарур ускуналарнинг арзонлиги, шунингдек, ювиш воситаларини ишлаб чиқаришда зарарли ва ёнувчан моддалар қўлланмаслиги билан ажралиб туради.
Хом-ашё сифатида эса Қўнғирот сода заводида ишлаб чиқариладиган калценирланган сода қўлланилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: