Тошкент хорижликлар учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатида бирданига 18 ўринга юқорилади

Дата: 10:23, 18-06-2015.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахти хорижликлар учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатида бирданига 18 ўринга юқорилаган ҳолда 2014 йилдаги 180-ўриндан 2015 йилда 162-ўринга чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Mercer консалтинг компанияси маълумотларига асосланган ҳолда.

Рейтингда дунёнинг жами 209 шаҳри келтирилган.

Хусусан, Алмати (Қозоғистон) 17 поғонага кўтарилди (111- дан 94-га), Баку (Озарбайжон) 13 ўринга (46-дан 33-га), Ашхобад (Туркманистон) 71 ўринга (198-дан 127-га) кўтарилди, Киев (Украина) 98 ўринга пастлаб 184-ўринга тушди, Ереван (Арманистон) 187-дан 192-га, Тбилиси (Грузия) 194-дан 198-га, Минск (Беларусь) 191-дан 200-га тушди, Бишкек (Қирғизистон) рейтингнинг охирги поғонасида.

МДҲ мамлакатлари орасида Москва (9-ўриндан бирданига 50-ўринга тушди) ва Санкт-Петербургнинг (35-ўриндан 152-ўринга) мақоми кескин ўзгарди.

Рейтингга мувофиқ, хорижликлар учун энг қиммат шаҳарлар Луанда (Ангола), Гонконг ва Цюрих ҳисобланади. Бундан ташқари, 10 энг қиммат шаҳарлар рўйхати бошида Женева, Пекин ва Сеул ҳам бор.

Рейтингнинг қуйисида Бишкек билан Карачи (Покистон) ва Виндхук (Намибия) бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: