Тошкент коллежлари 25 мингдан ошиқ мутахассис чиқаради

Дата: 10:04, 20-04-2015.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – 2015 йилда Тошкент коллежлари 39 ихтисослик бўйича таълим олган 25 мингдан ошиқ ёш мутахассис чиқаради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳар Ўрта махсус касб таълими бошқармасидан хабар қилишларича, коллежларда жами 103,395 минг ўқувчи, академик лицейларда эса 27,096 бола таълим олмоқда.

Пойтахтда битирувчиларни ихтисосликлари бўйича ишга жойлаш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, ҳозирда Тошкентда 79 касб-ҳунар коллежи, 41 академик лицей ва 835 ўрта мактаблар ишлаб турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: