Тошкент конференцияси Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ўртасидаги музокараларга чорлайди

Дата: 14:04, 06-03-2018.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – 26-27 мартда Тошкентда юқори даражадаги “Тинчлик жараёни, хавфсизлик ва минтақавий алоқалар соҳасида ҳамкорлик” мавзусида Халқаро конференция бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида 5 мартда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Форум қатнашчилари Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати ўртасида ҳеч қандай шартларсиз тўғридан-тўғри музокараларни тез орада бошлаш зарурати ҳақида минтақавий ва глобал даражадаги нуқтаи назарларни билдиришлари кутилмоқда”, - деб таъкидланади хабарда.

Конференция якунлари бўйича Тошкент декларациясини қабул қилиш режалаштирилмоқда. Унда қуролланган мухолифтнинг тинчлик жараёнининг муҳим қисми сифатида Афғонистон сиёсий ҳаётига кафолатланган интеграция қилиниши ва унинг қонуний сиёсий куч сифатида тан олиниши акс этиши кутилмоқда.

Тошкент конференцияси арафасида янги форматдаги “Марказий Осиё ва Афғонистон (C5+1) йиғилиши ўтказилиб, у Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистон ўртасидаги аниқ йўналишлардаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинади.

Ушбу форматдаги иш Афғонистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари савдо-иқтисодий ва инфраструктура алоқалари тизимига муваффақиятли интеграция қилинишига, умумминтақавий кўламдаги лойиҳа ва дастурларни самарали амалга оширишга кўмаклашади.

ТИВ хабарида Афғонистондаги тинчлик – Марказий Осиёдаги барқарорликнинг гарови эканлиги таъкидланади. Ўзбекистон президенти Самарқанддаги халқаро конференцияда таъкидлагани каби, хавфсизлик таҳдидларини “ўзиники ва ўзганики” қилиб бўлишдан вос кечиш, амалда “хавфсизликнинг бўлинмаслиги” принципига амал қилиш зарур.

Тинч Афғонистон Марказий Осиё мамлакатларининг Ҳинд уммони ва Форс корфази портларига энг қисқа йўл билан чиқишини таъминлайди, Ҳиндистон, Эрон ва Покистонни Европа ва Яқин Шарқ бозорлари билан боғлайди.

Сурат манбаи: http://liport.ru/v-mire/237745-konferenciya-afganistan-put-kmirnomu-buduschemu-proydet-vtashkente.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: