Тошкент корхоналари Қозоғистона қиймати $18 млнлик маҳсулотлар етказиб беради

Дата: 14:53, 16-05-2017.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Тошкент корхоналари Қозоғистонга қиймати $18 млнлик маҳсулотлар етказиб бериш бўйича шартномалар имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хужжатлар Чимкент шаҳрида ўтган ҳафта бўлиб ўтган Тошкент шаҳри саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси доирасида имзоданди. Кўргазмада Тошкент шаҳридаги 150 дан зиёд корхоналар иштирок этиб, 1000 зиёд турдаги электротехника, металлургия ва кимё, енгил саноат ва озиқ-овқат, мебель ва қурилиш саноати, шунингдек, кенг турдаги халқ истеъмол моллари маҳсулотларини намойиш этдилар.

“Кўргазмада Жанубий-Қозоғистон вилоятининг 9 та туманидан (Каратау, Абай, Ал-Фараби, Енбекши, Толеби, Сайрам, Туркестан, Ордабасы, Отырар) 3500 нафардан зиёд тадбиркорлар ҳамда бошқарма ва ташкилотлардан 1500 дан зиёд иштирокчилар, вилоятдаги 100 га яқин қурилиш ташкилотлари вакиллари қатнашдилар. Бу эса кўргазмага қизиқиш катталигини билдиради”, - деб таъкидлашди Тошкент ҳокимияти матбуот хизматида.

Тадбирда Тошкент ҳудудлари корхоналарининг саноат салоҳияти тақдимотлари ҳам ўтказилди ва уларнинг соф энергия, қурилиш материаллари, электротехника, машинасозлик соҳаларидаги инновацион ишланмалари намойиш этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: