Тошкент локбўёқ заводининг янги бош директори тайинланди

Дата: 15:42, 04-03-2016.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – Исроил Раҳимов Тошкент локбўёқ заводининг (ТЛЗ) янги бош директори этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.

 Ушбу қарор завод акционерларининг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинди.

Хабар қилинишича, ушбу лавозимда у корхона бош директори вазифасини бажариб келган Улуғбек Алимуҳамедовнинг ўрнига келди.

Эслатиб ўтамизки, 1945 йилда ташкил этилган Тошкент локбўёқ заводи кенг турдаги бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ҳозирга қадар ТЛЗ Марказий Осиёдаги энг йирик бўёқ чиқариш корхонаси ҳисобланади.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: