Тошкент марказида қиймати 20 млрд сўмдан ошиқ бўлган 8 объект аукцион савдоларига қўйилди

Дата: 10:22, 24-06-2014.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкет бўлими томонидан қиймати 20 млрд сўм ($8,92 млн), майдони 7 минг кв. метр бўлган 8 йирик объектларни аукцион савдоларига қўйди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, сотувга собиқ “Болалар дунёси” универмаги биноси, савдо хоналарига эга офис ва маъмурий бинолар, савдо марказлари бинолари қўйилган.
Савдо ташкилотчиларининг маълумотларига кўра, аукцион савдоларининг биринчиси 2014 йил 21 июлда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: