Тошкент марказида янги парк қурилади

Дата: 17:38, 08-08-2017.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Тошкент марказида янги “Наврўз” паркини қуриш бўйича лойиҳани тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

“Боғ қурилиши учун “Наврўз боғи” номли махсус бошқарув компанияси ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Унинг низом капитали Ўзбекистон Миллий банки, “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ маблағлари ҳисобидан тенг миқдорда шакллантирилади. Бундан ташқари, темир йўл компанияси “Туронбанк”дан  $10 млн миқдорда кредит олади”, - дея таъкидланади хужжат матнида.

Янги боғнинг ўзига хослиги шунда бўладики, уни яратишда қурувчилар Ўзбекистон қадимий боғ боғдорчилик анъаналарига риоя қиладилар, жумладан, унда Амир Темур ва темурийлар давридаги ўзбек боғдорчилик услублари ҳисобга олинади. Айни пайтда, этнопарклар яратиш бўйича дунё тажрибасидан фойдаланилади.

Янги боғнинг очиқ осмон оистидаги ҳақиқий музей бўлиши кутилмоқда. Унинг ҳудудида ўзбек халқининг бой маданиятини намон қилувчи кўпчилик объектлар яратилади. Боғда Ўзбекистон табиати бутун гўзаллиги билан акс этади. Янги паркда болалар майдончалари, чойханалар, хунармандлар гузари, кинотеатрлар ҳам бўлади.

Тошкент шаҳар ҳокимияти 10 сентябрга қадар янги боғ қурилиши учун жой ажратиши, шунингдек, бўлажак боғ ҳудудида бўлган иншоот ва фуқаролар уйларини бошқа жойларга кўчириш бўйича чораларни амалга ошириши керак. Айни пайтда, хужжатда барча кўчирилган жисмоний ва юридик шахслар уйларнинг бузилиши, дарахтларнинг кесилиши ва уйларнинг кўчирилиши муносабати билан товон пули олишлари зарурлиги белгилаб қўйилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: