Тошкент марказидаги собиқ “Чор-су” меҳмонхонаси биноси қайта қурилади

Дата: 17:19, 08-08-2014.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Тошкент марказидаги Навоий кўчасидаги собиқ “Чор-су” меҳмонхонаси биноси қайтадан қурилади. 2014 йил охирига қадар бунга доир ҳукуматнинг махсус қарори қабул қилинади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисида яқинда Ўзбекистон Ҳусусийлаштириш давлат қўмитасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар қилинди. Қўмита раиси ўринбосари Сайфитдин Гафаровнинг қайд этишича, ҳозирда объектдан фойдаланишга доир бир неча таклифлар атрофлича кўриб чиқилмоқда.

“Ҳукумат қарори тайёрланмоқда. Унга мувофиқ объектнинг янги меъморий қиёфаси ҳақида қарор қабул қилинади. Бино келажакда Тошкентнинг безагига айланади”, - деб таъкидлади С.Гафаров.

Янгилик билан ўртоқлашиш: