Тошкент Марказий Осиё ТИВ раҳбарларини йиғади

Дата: 14:55, 14-11-2019.

Тошкент. 14 ноябрь. ЎзТАГ – Тошкент Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирликлари (ТИВ) раҳбарларини йиғади, деб хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"15 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Тошкентда бўлиб ўтадиган иккинчи маслаҳат учрашувига тайёргарлик жараёнини кўриб чиқадилар", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви 27 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Сурат манбаи: ca-news.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: