“Тошкент” марказий вокзали биносида “Temiryo'l kasaba servis” МЧЖ идораси очилди

Дата: 10:56, 20-01-2017.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – “Тошкент” марказий вокзали биносида “Temiryo'l kasaba servis” МЧЖ идораси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Очилиш маросимида сайёҳлик шахобчасини ташкил этишдан асосий мақсад – мамлакатимизга келаётган хорижлик меҳмонлар ҳамда Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига боришни истаган йўловчиларга туристик хизматларни кўрсатишдан иборатдир эканлиги таъкидланди.

Олдин корхона Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига ва тармоқ тасарруфидаги соғломлаштириш, дам олиш масканлари ва сиҳатгоҳларга ташрифлар ташкил қилиш билан шуғулланган бўлса, эндиликда уларга туристик хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмоқда.

Эслатиб ўтамизки, "Temiryo'l kasaba servis” МЧЖ 2016 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти томонидан касаба уюшмалари маблағлари ҳисобига ташкил этилган.  Бу 20 нафарга яқин ёш йигит-қизларни иш билан таъминлашга имкон берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: