Тошкент механика заводида юк ва пассажир вагонлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Дата: 15:05, 28-07-2015.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – Яқин 3 йилда Тошкент механика заводида турли юк ва пассажир вагонлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Завод 2015 йил майда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибига топширилган. Шундан кейин мутахассисларимиз томонидан уни ривожлантиришнинг қатор истиқболли йўналишлари белгиланди. Улар орасида темир йўл вагонлари, турли электротехник маҳсулотлар, автобутловчи қисмлар ишлаб чиқариш кабилар бор”, – деб таъкидлади миллий компания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Даврон Деҳқонов Тошкентдаги матбуот анжумани доирасида.

Унинг сўзларига кўра, компания Тошкент механика заводида ишлаб чиқаришни ривожлантиришга $380 млндан ошиқ маблағ йўналтиришни режалаштирилмоқда, уларнинг асосий қисми айнан вагонлар чиқаришга кетади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: