Тошкент метрополитени яна Россиянинг 45 та составини сотиб олишни режалаштирмоқда
Тошкент. 2 октябрь. ЎзТАГ – Тошкент метрополитени яна Россиянинг 45 та составини сотиб олишни режалаштирмоқда, деб маълумот берди "Тошкент метрополитени" унитар корхонаси раҳбари Ойбек Худойқулов, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
О. Худойқуловнинг сўзларига кўра, 2019 йил охирига қадар Юнусобод ва Сергели метро тармоқларини қуриш, шунингдек, ҳалқа йўли қурилишининг биринчи босқичини амалга ошириш режалаштирилган.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳаракат таркибининг Тошкент метрополитенининг қурилаётган янги линияларидан фойдаланиш учун Россия заводининг "Метровагонмаш" АЖ билан Тошкент шаҳридаги ер усти метро линияси учун ҳаракат таркибининг 5 составли 4 вагонли биринчи партия вагонларини сотиб олиш учун шартнома тузди. Умуман олганда, келажакда 45 дан ортиқ шунга ўхшаш составларни сотиб олиш режалаштирилган бўлиб, улар жами 200 вагонни ташкил этади", – деди у.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон илгари Россиянинг "Метровагонмаш" АЖ ишлаб чиқарувчисидан 5 та ҳаракатланувчи составни сотиб олган, уларнинг ҳар бири 4 тадан вагондан иборат.
Сурат манбаи: railway.uz