Тошкент метрополитенининг янги тармоғи қурилади

Дата: 16:18, 29-03-2016.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Яқин бир неча йил ичида пойтахт маъмурияти метрополитеннинг Юнусобод линиясини қуришни якунлаш ва Сергелига янги ер усти линиясини тортишни бошлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг баёнотига асосланган ҳолда.

“Мутахассислар уч йилдан бери метрополитеннинг Юнусобод линияси қуриб битириш режаси устида ишламоқдалар. У деярли тугалланган, фақат молия масаласини ҳал қилиш зарур. Ҳар икки линия бўйича аниқ муддатларни ҳозирча айтиш қийин. Чунки бунинг учун яқин орада кўплаб масалаларни ҳал қилиш зарур”, - деб таъкидлади Р.Усмонов.

Унинг фикрига кўра, Сергелида қуриладиган линия ягона тизимнинг бир қисми бўлиб, поезд ер устига кўтарилган ҳолда ёки ерда ҳаракатланади. Йўловчиларда метродан бошқа йўлга ўтишда ундан чиқиш зарурати бўлмайди.

Сергели ер усти линиясида олти станция бўлади. Улар ҳозирча Чоштепа, Турсун-зода, Абдулла Хўжаев, Сергели, Эҳтиром ва Ипподром станциялари деб номланди. Юнусобод линияси уч станцияга узайтирилади. Уларнинг ишчи номлари Файзулла Хўжаев, Юнусобод ва Туркистон.

Янгилик билан ўртоқлашиш: