Тошкент метроси Миллий темир йўл ташувчиси ихтиёрига ўтди
Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – Вазирлар Маҳкамаси Тошкент метрополитенини “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик компанияси ихтиёрига топшириш тўғрисида қарор чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукуматнинг тегишли қарорига асосланган ҳолда.
“Эндиликда “Тошкент метрополитени” унитар корхонасининг раҳбари “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосарларидан бири бўлади, корхона эса темир йўл ташувчиси ижро маъмурияти таркибига киритилди”, - деб таъкидланади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, бундан олдинроқ “Ўзбекистон темир йўллари” таркибига кирувчи корхоналар метрополитеннинг Юнусобод линияси ва Сергели туманидаги ер усти метросини қуриш билан шуғулланиши ҳақида маълумот чиққан эди.