Тошкент метроси станцияларидан бири дунёдаги энг чиройли станциялар рўйхатига кирди

Дата: 16:52, 10-11-2014.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентдаги Алишер Навоий метро станцияси дунёдаги энг чиройли станциялар рўйхатига кирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисидаги маълумот Distractify сайтида “Бизни жамоат транспортидан фойдаланишга ундовчи дунёнинг 17 мамлакатидаги энг чиройли метро станциялари” номли рўйхат эълон қилинганидан кейин маълум бўлди.

Бундан ташқари, Алишер Навоий метро станцияси билан бирга Old City Hall (Нью-Йорк, США), Museum (Торонто, Канада), Bockenheimer Warte (Франкфурт, Германия) ва бошқа станциялар ҳам мақтовга сазовор бўлдилар.

Дунёдаги энг чиройли метро станциялари сирасида Москва, Санкт-Петербург, Дубай, Вашингтон шаҳарлари метролари санаб ўтилди.

Эслатиб ўтамизки, Алишер Навоий метро станцияси 1984 йил 8 декабрда фойдаланишга топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: