Тошкент метроси Юнусобод линиясининг қурилиши 2019 йилда якунланади

Дата: 16:29, 02-02-2018.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Тошкент метроси Юнусобод линиясининг қурилиши 2019 йилда якунланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент метрополитени вакилига асосланган ҳолда.

Ушбу режалар “Сергели ва Юнусобод йўналишидаги метро қурилиши, пойтахтимиз атрофидаги катта халқа йўли бўйлаб ҳаракат қиладиган ер усти метросининг қурилишини тезлаштириш, 2017 йил якунлари ва 2018 йилда амалга ошириладиган ишлар”га бағишлаб ўтказилган брифингда очиқланди.

 “Бугунги кунда метро қурилиши бўйича 3та лойиҳа амалга оширилмоқда, булар Сергели, Юнусобод ҳамда халқа метро йўли қурилиши лойиҳаларидир. Узунлиги 7,1 километр бўлган Тошкент метрополитенининг Сергели линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича бунёдкорлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати $170,1 млн.ни этади. Янги линияни 2019 йилга қадар қуриб фойдаланишга топшириш кўзда тутилган”, - деб иқтибос келтиради “Ўзбекистон темир йўллари” актсиядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари, “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси раҳбари О.Худойқуловдан АЖ матбуот хизмати.

Сергели метро линияси бугунги кунгача Марказий Осиёда қўлланилмаган бутунлай янгича эстакада усулида бунёд этилаётгани таъкидланди. Мазкур йўл кўприксимон тарзда қурилади, поездлар ер устида ҳаракатланади. Ушбу йўналишдан 6та бекат ўрин олган бўлиб, бекатлар 4та вагондан иборат метро поездига мўлжалланиб қурилади ва уларда махсус лифт ва эксалаторлар ўрнатилади.

Ўз навбатида, Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши давом этмоқда, унинг умумий қиймати $124,8 млн.га тенг. Барпо этилаётган янги йўлнинг умумий узунлиги 2,93 кмдан иборат. Лойиҳа 2019 йилда тўла ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган.

3-лойиҳа – бу ер усти метро халқа йўли қурилиши бўлиб, унинг умумий узунлиги 52,1 кмни ташкил этади. Дастлабки босқичда Тошкент метрополитенининг “Дўстлик” бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган 8та бекатдан иборат қисми қурилади. Кейинчалик, у “Олмазор”, “Беруний”, “Бодомзор” ҳамда “Тузел`” бекатлари орқали яна “Дўстлик” бекатига туташтирилиб, яхлит метро халқасини ташкил этади. Бундан ташқари 2та вагон депоси қуриш ҳам режалаштирилган. Лойиҳага кўра, мазкур метро йўли Яшнаобод, Учтепа, Олмазор, Юнусобод, Чилонзор ва Сергели туманлари худудидан ўтади. 2017-2021 йилларга мўлжалланган лойиҳа беш босқичда амалга оширилади.

Режага кўра ушбу метро линиясида 35та бекат қурилади.

 

Сурат манбаи: https://commons.wikimedia.org/wiki/File:Tashkent_metro_drushbanarod.jpg

Янгилик билан ўртоқлашиш: