Тошкент метросида фавқулодда ҳодиса юзага келди
Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – Кеча куннинг иккинчи ярмида пойтахт метрополитенида фавқулодда ҳодиса юз берди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Метронинг Чилонзор йўналишида “Пушкин” ва “Буюк ипак йўли” станциялари орасида поезд тутаб кетди. Буни кўриб қолган машинист поездни ҳаракатдан тўхтатди. Метрополитен ва милиция ходимлари барча йўловчиларни авария чиқиш йўли орқали ҳодиса жойидан тезда чиқардилар”, – деб сўзлаб берди ЎзТАГ мухбирига воқеа гувоҳларидан бири.
Поезд туташига нима сабаб бўлганлиги ҳали маълум эмас. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Расмий муассасалар ушбу ҳодисага доир бирор маълумот берганлари йўқ.