Тошкент метросида иккита янги поездлар йўлга чиқди
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Тошкент метрополитенининг Чилонзор линиясида икки янги таркибларни эксплуатация қилиш бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мухбири.
“Ингичка қизил линиялари мавжуд кўк-оқ полосаларга бўялган янги вагонлар Тошкент пассажир вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводида модернизация қилинган. Вагонларнинг ички кўриниши ҳам олдингилариникидан фарқ қилади, машинист кабинасининг олдинги қисми эса ҳозирда Ўзбекистон пойтахти ва Самарқанд орасида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Talgo” испан поездини эслатади”, - деб изоҳлади янгиликни пойтахтда истиқомат қилувчилардан бири.
Унинг сўзларига кўра, олдинги тўрт вагонли поездлардан фарқли ўлароқ, янги таркибларда учта вагон мавжуд.
Ўзбек ОАВ маълумотларига кўра, тошкент метрополитени қаромоғида жами 198 вагон бор. Уларнинг асосий қисми 28 йилдан буён ишлатилмоқда.
Маълумот ўрнида, кунига пойтахт метрополитени 200 мингдан ортиқ пассажирларни ташийди.


