Тошкент метросида янги станциялар қурилади
Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – Тошкент метрополитенида 27 янги станциялар пайдо бўлиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий Facebook- ҳамжамиятларда эълон қилинган метронинг схемаси суратига асосланган ҳолда.
Facebook фойдаланувчилари эълон қилган карта схемасида Тошкентнинг Сирғали туманига қараб тортилиши режалаштирилган янги ер усти станциялар номлари билан биргаликда келтирилган.
Схемага мувофиқ, келажакда метрони шаҳардаги йирик бозорлардан бири бўлган Яшнабод туманидаги Қўйлиқ бозоригача чўзиш режалаштирилган. Аммо бу тўғрисида ҳеч қандай расмий маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамизки, сентябрь ойида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманига ташрифи доирасида Тошкент метросининг Юнусобод йўналишини тўлиқ қуриб битказишни ҳамда Тошкент шаҳрининг Сирғали туманигача ер усти метро йўлини қуриш ишларини тезлаштириш вазифасини топширган эди.