Тошкент метросининг иккита станциясида интернет тармоғи ишга туширилди

Дата: 18:42, 26-09-2019.

Тошкент. 26 сентябрь. ЎзТАГ - Тошкент метросининг иккита станциясида Интернет тармоғи ишга туширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"25 сентябрь куни Ўзбекистонда бошланган “ICTWeek 2019" ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида рамзий тугмани босиш орқали "Амир Темур хиёбони" ва "Мустақиллик майдони" (Тошкент метрополитенининг Чилонзор линияси) станцияларида мобил алоқани йўлга қўйиш маросими бўлиб ўтди", - дейилади "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ушбу лойиҳа "Тошкент метрополитени" УК, «Metrotelecom» ТМ ва «Coscom» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Алоқа ҳали синов режимида амалга оширилади.

2020 йил охирига қадар метро йўловчилари исталган станцияда уланиш имкониятига эга бўладилар.

Сурат манбаи: moslenta.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: