Тошкент метросининг Сергели бўғини 2020 йилда ишга туширилади

Дата: 16:13, 06-02-2017.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Тошкент метросининг Сергели бўғини 2020 йилда ишга туширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ер ости йўли қурилишига ташриф буюрган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг баёнотига асосланган ҳолда.

Хабар берилишича, мазкур йўналишнинг узунлиги 7,1 километрни ташкил этади. У тўлиқ ишга туширилгач, йилига 14 млндан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиш мўлжалланган.

Ш.Мирзиёев бу лойиҳа Ўзбекистон тарихида ягоналигини алоҳида таъкидлади. Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида бекатлар усти ёпиқ бўлиши кераклигини қайд этди.

Эслатиб ўтамизки, лойиҳанинг умумий қиймати $170,1 млнга баҳоланмоқда. Амалдаги “Олмазор” станциясидан Сергели туманидаги охирги станциягача 6 станция қуриш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: