Тошкент милиционерлари бошпанасиз Алексей Барановга ёрдам кўрсатдилар

Дата: 17:15, 30-03-2018.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари бошпанасиз Алексей Барановга ёрдам кўрсатдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт ИИББга таянган ҳолда.

“Яқинда Учтепа тумани ИИБ Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (собиқ ТИББ) 1939 йилда туғилган бошпанасиз Баранов Алексей Федоровичга кўмак берди. Унга доир маълумотлар ижтимоий тармоқларда тарқатилган эди. Маълум бўлишича, Учтепа туман ИИБ ФМБ ходимларининг ташаббуси билан Барановга касалхонада бир неча марта тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда Алексей Федорович Учтепа туманидаги шаҳар тез ёрдам клиник шифохонасига ётқизилди. Шу вақт оралиғида ИИББ томонидан фуқаронинг яшаш жойини ҳал этиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, Тошкент ИИББ ходимлари А.Барановнинг вақтинчалик яшаш жойини белгилаш мақсадида кўмак сўраб, Тошкент Халқ депутатлари кенгашига мурожаат қилганлар”, - дейилади хабарда.

Олдин хабар берилгани каби, ИИББ томонидан ўтказилаётган “Хавфсиз худуд” тадбирлари давомида яшаш учун доимий жойи бўлмаган шу каби фуқароларнинг шахсини аниқлаш, уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш, ишга жойлаш ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича қатор амалий ишлар олиб борилаётганини таъкидлаш жоиз.

“Бироқ, ИИББ бошпанасиз фуқароларни яшаш жойи билан таъминлайдиган ваколатли орган емаслигини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз”, деб хулоса қилинади хабарда.

 

Сурат манбаи: http://www.gununsesi.info/h%C9%99yat-yoldasina-gor%C9%99-metronu-partlatmaq-ist%C9%99di/

Янгилик билан ўртоқлашиш: