Тошкент милицияси муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ёрдам таклиф қилмоқда

Дата: 15:58, 08-11-2018.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – Тошкент ИИББ сайтида муайян яшаш жойи, ўз уйи ва ҳужжатларига эга бўлмаган шахсларга ёрдам таклиф этилган мурожаат жойлаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мурожаат Тошкент ИИББнинг Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази томонидан жойлаштирилган.

“Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари! Тошкент ИИББ Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази ўз уйи ва ҳужжатларига эга бўлмаган шахсларга ёрдам кўрсатилиши учун улар ҳақида хабар қилишни сўрайди. Ноябр келди, олдинда – қиш, турли сабабларга кўра уй ва ҳужжатларига эга бўлмаган кишилар айни шундай патларда меҳр, қўллаб қувватлаш ва аниқ ёрдамга муҳтож. Биринчи навбатда, уларга бошпана зарур. Тошкент ИИББ Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган кишиларга бошпана бериш имкониятига эга”, - дейилади Тошкент ИИББ Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказининг мурожаатида.

Шундан кейин маълум қилинишича, агар сиз яшаш учун уйи ва ҳужжатларига эга бўлмаган шахсларни учратиб қолсангиз, у ҳақида 102 рақами орқали ўз профилактика инспекторингиз ёки бевосита марказга қўнғироқ қилишингиз зарур. Сайтда Марказ ва унинг раҳбарияти рақамлари ҳам жойлаштирилган.

Сурат манбаи: http://ru.yangiliklar.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: