Тошкент милицияси пойтахтнинг бош криминал “авторитети”ни қўлга олди

Дата: 13:57, 29-09-2017.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ –  ИИББ Тошкентнинг бош криминал “авторитети” мақомига даъвогарлик қилаётган Аббосхон Ходжаевни қўлга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев баёнотига асосланган ҳолда.

“Тошкент ИИББ тезкор таркиблари томонидан Аббосхон Ходжаев пойтахтнинг бош “авторитети” мақомини қўлга киритиш учун ҳаракат қилгани тўғрисидаги ахборот олинди. Биз томонимиздан уни қўлга олиш учун барча чоралар кўрилди. Ҳозирда унинг томонидан таъмагирлик фактлари аниқланмоқда. Унга нисбатан гиёҳванд моддаларни сақлаш айблови эълон қилинди”, - деб таъкидлади у.

ИИББ маълумотига кўра, қўлга олинган шахс “авторитет” мақомини олиш учун жиноий гуруҳ тузиб, ҳаракатлар қилган.  Ҳозирда Аббосхонга нисбатан абйлар қўйилган, унинг шериклари аниқланмоқда.

Аббосхон Ходжаевга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси бўйича қўйилган айб (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини кўзда тутади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: