Тошкент-Минск-Тошкент маршрути бўйича биринчи рейс сув салюти билан кутиб олинди

Дата: 10:39, 03-07-2015.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Минск-Тошкент маршрути бўйича биринчи рейсни амалга оширган А320 лайнери Беларус пойтахти аэропортида сув салюти билан кутиб олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизмати маълумотига кўра, илк рейс Минскка 150 йўловчини олиб борди.

Авиакомпания маълумотларига кўра, Минскка учишлар А320 ва Боинг-757/767 ҳаво кемаларида ҳафтасига икки бор сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Биринчи уч рейслар, одатда, йуловчилар билан ўта гавжум бўлади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Европа, Осиё, Америка қитъасининг 40 ошиқ мамлакатларига доимий равишда рейсларни амалга оширади. Унинг ваколатхоналари жаҳоннинг 25 мамлакатида мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: