Тошкент молия институти ва коллежининг 300 атрофида талаба ва ўқувчилари Bank-Expo-2016 кўргазмасида қатнашдилар

Дата: 17:35, 18-04-2016.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ - Тошкент молия институтининг (ТМИ) 300 атрофида талаба ва ўқувчилари Bank-Expo-2016 кўргазмасида қатнашдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Bank-Expo-2016 Банк хизматлари, ускуналари ва технологиялари миллий кўргазмаси 13-14- апрел кунлари Тошкентдаги “Кўргазма савдо маркази” мажмуида бўлиб ўтди.

Кўргазма Ўзбекистон Миллий Марказий Банки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва Иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг расмий кўмаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Ўзбекистон банклари ассоциацияси, Ўзбекистон ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси ташкилий ҳамкорлар кўмагида ташкил этилди.

“Кўргазмада 30 ортиқ хусусий банклар, лизинг ва акционерлик ташкилотларнинг замонавий хизмат турлари намойиш этилди. Шунингдек, банклар томонидан тақдимотлар ўтказилди ва кўргазмага келган ўқувчи ёшлар, талабаларга банк ходимлари билан мулоқот учун шароитлар яратилди”, - дейилади ТМИ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: