Тошкент, Навоий ва пойтахт вилоятларида қурилиш ишлари энг юқори суръатларда олиб борилмоқда

Дата: 14:27, 13-11-2018.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Тошкент, Навоий ва пойтахт вилоятларида қурилиш ишлари энг юқори суръатларда олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“(2018 йил январ-октябрда – ЎзТАГ) қурилиш ишларининг энг юқори ўсиш сурати Навоий вилоятида (121,7%) кузатилди. Ушбу ҳудуддаги қурилиш ишлари ҳажмининг ошишига “Ауминзо-Амантай” конида олтин-маъданли рудаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича конларни қуриш (ГМЗ-5) (I-II босқич), “Амударё-Зарафшон” сув ўтказгичининг 3-бўғинини қуриш, насос стантсияларини реконструкция қилиш , “Кўкпатас” ва “Даугизтау” конларида олтинни ажратиб олиш технологияларини такомиллаштириш ҳисобига эришилди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Шундан кейин қайд этилишича, Тошкент вилоятидаги (113,7%) йирик қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг ошишига “Автомагистрал” унитар корхонасининг автомобил йўлларини қайта қурилиши,

- “Элeмeнт-қурилиш” шўъба корхонаси томонидан Навоий вилоятида янги завод қурилиши, “Чorbog’gesqurilish” унитар корхонаси томонидан Бўстонлиқ туманида Qodiriya GES, ҳамда ҳарбий шаҳарча қурилишини амалга ошириши таъминлади.

“Тошкент шаҳрининг юқори ўсиш суръатларига (110,7%) “Юнусобод” ва “Сирғали” метро линияларининг қурилиши; Тошкент шаҳар ҳалқа йўлида электро поездлар учун темир йўл қурилиши; Пскент туманида ГEС қурилиши; “Ангрен-Поп” темир йўл линияларида тўсиқлар ўрнатиш; “Миллий боғ” дам олиш масканини Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси богъига реконструкция қилиш каби бажарилган қурилиш ишлари натижасида юзага келди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: https://uz.sputniknews.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: