Тошкент ОЎЮ талабаси ноёб янги авлод уяли телефонини яратди

Дата: 13:41, 24-04-2014.

Тошкент. 24 апрель. ЎзТАГ – Тошкент олий ўқув юрти талабаси ноёб янги авлод уяли телефонини яратди, дея хабар беради Подробно.uz янгиликлар агентлиги.
Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент Давлат Техника университетининг 1 курс талабаси Сирожиддин Насриддинов VII Республика инновацион ғоялар, технология ва лойиҳалар ярмаркисида ноёб ишланмани тақдим этди. Бу – иккитомонлама шаффоф экранга эга бўлган МХ-1 уяли телефонидир.
Телефон оригинал дизайнга эга. Унинг корпуси синишга чидамли ойнадан ясалган. Ихтирочининг сўзларига кўра, телефон қувватни қуёш нуридан нанопленка орқали ҳамда аккумуятордан олади. Шу сабабли унча кўп қувват талаб қилмайди.
Замонавий телефонлар сингари янги телефон ҳам сенсорли клавиатурага эга. Унинг қуйи қисмида учта сенсор тугма жойлашган бўлиб, телефон шулар орқали бошқарилади. Қуйида яна веб камера, ёритгич ва антенна ўрнатилган.
Қурилманинг тахминий қиймати $600 атрофида. Талаба ўз ихтиросига патент олишга ҳам улгурган бўлиб, ҳозирда уни ишлаб чиқариш муҳокама қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: