Тошкент ҳокими 2 трлн сўмлик 37 янги инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқди

Дата: 09:43, 28-12-2018.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Тошкент ҳокими (маъмурият раҳбари – ЎзТАГ) 2 трлн сўмлик 37 янги инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Пойтахт ҳокимияти маълумотларига кўра, Тошкент халқ депутатлариннг навбатдан ташқари сессиясида ўзбекистон президенти пойтахтни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хорижий инвестицияни жалб қилиш бўйича қатор топшириқлар берган. Шунга мувофиқ, 27 декабрда шаҳар ҳокимиятида Очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди, унда

Юнусобод тумани инвесторлари лойиҳаларини тақдим этдилар.

“Шаҳар ҳокими 2 трлн сўмлик 37 янги инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқди, булардан $100 млни тўғридан тўғри хориж инвестицияларидир. Бу лойиҳалар маъқулланиши билан 2300 киши иш жойи билан таъминланади”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, лойиҳалар янги меҳмонхоналар, турар жой мажмуалари, тиббий марказлар ва бошқа ижтимоий объектлар қуришни ўз ичига олади.

 

Сурат манбаи: http://tashkentnews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: