Тошкент ҳокими 2015 йилги давлат мулкини ижрага олишнинг минимал ставкаларини тақдиқлади

Дата: 15:35, 16-01-2015.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар ҳокими (маъмурият раҳбари – ЎзТАГ) 2015 йилги давлат мулкини ижрага олишнинг минимал ставкаларини тақдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Norma.uz сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, 1 кв метрнинг йиллик ижара ставкаси 1,2 минг сўмдан (2014 йил - 1 минг сўм) 2,015 млн. сўмгачани (2014 йилда 1,8 млн сўм) ташкил қилади  ва фаолият турига боғлиқ ҳолда белгиланади.

Бундан ташқари, ижара ҳақини (ижара ҳақи асос ставкаси) ҳисоблаш тартиби ва ижара ҳақини ҳисоблашда тижорат мақсадларида фойдаланишда оширувчи коэффициент қўлланадиган Тошкент шаҳри марказий магистрал кўчалари рўйхати ҳам тасдиқланган

Минимал ижара ставкалари тўлиқ рўйхати билан қуйида танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, ижара ҳақининг энг кам ставкалари ҳар йили ҳукуматнинг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича чоралар ҳақида”ги қарори билан белгиланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ҳокимиятлари Давлат Хусусийлаштириш қўмитаси томонидан тақдим этилиб, Молия ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган минимал ставкалар ҳисоб-китоблари асосида энг кам ижара ставкаларини тасдиқлайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: