Тошкент ҳокими кўпқаватли парковкалар қуриш бўйича кенг кўламли дастурни маъқуллади

Дата: 15:43, 13-06-2017.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов пойтахтда кўпқаватли парковкалар қуриш бўйича кенг кўламли дастурни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хужжатга мувофиқ, талаб ва стандартларга жавоб бермайдиган гараж ва парковкаларни бузиб ташлаб, ўрнига биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўлган кўп қаватли автотураргоҳлар қурилиши режалаштирмоқда.

“Тадбиркор ва ҳокимият мутахассисларига 2017 йил сўнгига қадар супер- ва гипермаркетлар, зиёфат заллари яқинида автотураргоҳлар қуриш бўйича таклифлар киритиш топширилди. Агар яқинида автотураргоҳлар ташкил этилиши керак бўлган объектлар эгалари ишларни вақтида якунламаса, уларга фаолият турини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади”, - деб таъкидланади хужжатда.

Ҳоким қарори Тошкентда автомобиллар сони икки йил ичида 20%га ошиб, 420,1 мингтани ташкил этгани муносабати билан қабул қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: