Тошкент ҳокими пойтахт бош тиббий муассасалар раҳбарларини тайинлаш ҳуқуқини олди
Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳокимига пойтахт бош тиббий муассасалари раҳбарларини тайинлаш ҳуқуқини берувчи қарорни имазолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Яқин орада пойтахт тиббиёт муассасларида ходимларни қайта аттестациядан ўтказиш жараёни бошланади, ходимлар фаолияти самарадорлиги рейтинги жорий этилади, бир жойда 10 йилдан ортиқ ишлаган шифокорлар бошқа жойга ўтказилади”, - деб таъкидлашди пойтахт ҳокимияти матбуот хизматида.
Бундан ташқари, ҳоким Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини имзолади. У тезкор тиббий ёрдам тизимини, шунингдек, патронаж тизимини такомиллаштиришни кўзда тутади. Ушбу йўналишларни молиялаштириш камида икки марта оширилади.